Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси қарийб 73 млрд долларга етди
2025 йил январь–ноябрь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 72,8 млрд АҚШ долларини ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Маълумотларга кўра, ушбу даврда экспорт ҳажми 30,9 млрд АҚШ долларига етган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 26,2 фоизга ошган. Импорт эса 41,9 млрд АҚШ долларини ташкил этиб, 18,7 фоизлик ўсиш қайд этилган.
Айни пайтда Ўзбекистон дунёнинг 210 та мамлакати билан савдо-иқтисодий алоқаларни йўлга қўйган. Ташқи савдо айланмасида энг катта улуш Хитой ҳиссасига тўғри келиб, у 20,1 фоизни ташкил этган. Шунингдек, Россия (16,2 фоиз), Қозоғистон (6 фоиз), Туркия (3,7 фоиз) ва Корея Республикаси (2,2 фоиз) асосий ҳамкор мамлакатлар қаторида қайд этилган.
Қайд этилишича, жорий йилнинг январь–ноябрь ойларидаги ташқи савдо айланмаси кўрсаткичи ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 13 млрд АҚШ долларига ёки 21,8 фоизга ошган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг