Ўзбекистоннинг Швейцариядаги элчиси тайинланди

Фото: «Дунё»
Дилшод Ахатов Ўзбекистоннинг Швейцариядаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, элчи жорий йилнинг 25 октябрь куни Швейцария президенти Виола Амердга ишонч ёрлиқларини топширган.
Учрашувда Президент сўнгги йилларда мамлакатлар ўртасида юқори даражадаги икки томонлама алоқалар сезиларли фаоллашганини таъкидлаган. У Швейцария ҳукумати Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни тўлиқ қўллаб-қувватлашини маълум қилган.
Виола Амерд шунингдек, фойдали қазилмаларни ўзлаштириш, «яшил» иқтисодиёт, «яшил» энергетика, сув ва энергияни тежаш технологияларини жорий қилиш, иқлим ўзгариши ва экология муаммолари оқибатларини бартараф қилиш, касбий таълим тизимида Швейцария дуал таълим моделини жорий қилиш борасида ҳамкорликка тайёрлигини қайд этган.
Айтиш жоиз, Дилшод Ахатов 2023 йилнинг октябрь ойида Ўзбекистоннинг ГФРдаги элчиси сифатида Германия Федерал президенти Франк-Валтер Штайнмаерга ишонч ёрлиқларини топширганди.
Шу тариқа, Ўзбекистоннинг Германиядаги элчиси Швейцарияда ҳам (қароргоҳи Берлин шаҳрида) мамлакатнинг расмий вакили ҳисобланади. Ахатов Берлинга тайинланганига қадар 2020-2023 йиллар Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонасига раҳбарлик қилган.
У 2010-2013 йилларда Ўзбекистоннинг Германиядаги элчиси, шунингдек, Швейцария, Чехия, Швеция ва Испанияда ўриндошлик асосида элчи бўлиб ишлаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг