Ўзбекистоннинг Португалиядаги янги элчиси тайинланди
Ўзбекистоннинг Португалияга янги тайинланган элчиси (қароргоҳи Париж шаҳрида) Нодир Ғаниев мамлакат президенти Марселу Ребелу де Соузага ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар қилди.
Расмий маросимдан сўнг кечган мулоқот чоғида Португалия президенти икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар ҳолати ва истиқболларини юқори баҳолади. Шунингдек, сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Маълумот учун, Ўзбекистон ва Португалия ўртасида дипломатик муносабатлар 1992 йил 12 августда ўрнатилган.
Таъкидлаш жоиз, Нодир Ғаниев бир вақтнинг ўзида Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси ҳам ҳисобланади. У 2024 йил 17 сентябрь куни Франция президенти Эммануэл Макронга ишонч ёрлиқларини топширганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- ICCI 2026: Янги Ўзбекистоннинг қурилиш салоҳияти – ғоялардан кенг кўламли ечимларгача
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг