Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари бир ойда 1,5 млрд долларга ошди
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари май ойида 1,5 миллиард доллардан ортиққа ошди. Бу ҳақда Марказий банк маълумотларида келтирилган.
Қайд этилишича, 1 июнь ҳолатига кўра, мамлакат захиралари бир ойлик 1,52 миллиард доллар ўсиш билан, 36,6 миллиард долларга етди.
Иқтисодчи Отабек Бакировнинг Telegram каналида ёзишича, регуляторда захираларга оид очиқ маълумотлар тарихида илк бор қимматли қоғозлар бўйича статистика пайдо бўлган. Унга кўра, қимматли қоғозлар 35 миллион долларни ташкил этган.
Хорижий валютадаги активлар миқдори эса 9,26 миллиард долларга етган.
«Ой давомида ишлаб чиқарувчилардан сотиб олингани билан биргаликда 400 минг унция атрофида олтин сотилгани эвазига захираларнинг олтин қисми физик ҳажмда 11,4 млн. унциягача қисқарган, лекин пул қийматида 278,8 млн. долларга ошиб, 26 млрд 812,4 млн. долларга етган», дейди Бакиров.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг