Ўзбекистоннинг Индонезиядаги янги элчиси тайинланди
Фото: «Дунё»
Ўзбекистоннинг Индонезиядаги янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Ойбек Эшонов Индонезия пойтахтига борди. Бу ҳақда «Дунё» хабар берди.
Ойбек Эшонов 57 ёшда. У Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг шарқшунослик факультети, шунингдек, давлат раҳбари ҳузуридаги Давлат қурилиш академиясини тамомлаган.
2008 йилдан 2017 йилгача Исроилдаги элчи лавозимида ишлаган. Янги лавозимга тайинланганига қадар ТИВнинг Жанубий Осиё, Яқин, Ўрта Шарқ ва Африка мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Форс ва инглиз тилларини мукаммал билади.
Ойбек Эшонов 2018-2022 йилларда Ўзбекистоннинг Жакартадаги элчихонасига раҳбарлик қилган ва «Ўзавтосаноат» АК бошқаруви раиси этиб тасдиқланган Улуғбек Розукулов ўрнига тайинланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг