Ўзбекистоннинг бир гуруҳ фаол ёшлари Андижонда жамландилар
Республикамизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, таълим олишлари, иқтидорини намойиш қилишлари, бўш вақтларини мазмунли ташкил этишлари, ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланишлари учун барча шароит яратилган. Бугун Андижон вилоятида старт олган республика «Ёшлар форуми» бу борадаги амалий ишлар жумласидандир.

Республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган 200 нафарга яқин фаол ёшлар Андижон вилоятига ташриф буюрдилар. Улар ҳудудда мактаб битирувчилари ва 30 ёшгача бўлган йигит-қизларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда касб-ҳунарга йўналтиришнинг «Андижон вилояти тажрибаси» билан танишадилар.
— Андижонга ташрифимиз даставвалида З. М. Бобур ҳайкали пойига гуллар қўйдик, — дейди тадбир иштирокчиси Бобуржон Саидов. — Шу лаҳзада қанчалар буюк зотлар авлоди эканлигимиздан фахрландим. Бугунги кун ёшлари аждодларимизга муносиб бўлмоғимиз, уларнинг изидан бориб, Ватанимиз учун кўплаб хайрли ишларни амалга оширмоғимиз керак. Андижон вилоятида бўлаётган тадбир бу борадаги лойиҳаларимизни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Анжуман иштирокчилари бугун Хонобод шаҳрида бир қанча тадбирларга жалб этилдилар. Жумладан, республикамизнинг гастрономик маҳорат ва кўча спорт машқларига оид беллашувларда фаол иштирок этдилар. «Дўстлик гулхани» атрофидаги мулоқот уларни янада бирлаштириб, ўзаро тажриба алмашиш имконини яратди.
«Ёшлар форуми» вилоятнинг ҳар бир шаҳар ва туманларидаги 64 та секторларда маданий ва спорт тадбирлари шаклида бўлиб ўтмоқда. Тадбир уч кун мобайнида давом этади. Унда иштирок этаётган «Халқ сўзи» газетаси ижодий жамоаси тадбир тафсилотлари билан таништиришда давом этадилар.
Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг