Ўзбекистон—Литва ўртасидаги ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳларнинг йиғилиши ўтказилди
Жорий йилнинг 27 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ва Литва ўртасидаги ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳларнинг биринчи йиғилиши ўтказилди.
Таъкидланганидек, Ўзбекистон ва Литва ўртасида дипломатик муносабатлар мустаҳкам тарихий асосларга эга ҳамда ўзаро ҳурмат ва ишонч тамойиллари асосида мустаҳкамланиб бормоқда.
Тадбирда парламент аъзолари Ўзбекистон билан Литва ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар, айниқса, савдо-иқтисодиёт ва инвестиция соҳаларини янада ривожлантиришга эътибор қаратди.
Бугунги кунда Литвада учта ўзбек савдо уйи, Ўзбекистонда ҳам Литва инвесторлари иштирокида 30 дан ортиқ компаниялар фаолият юритиб келмоқда. Литва ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо айланмаси 600 млн АҚШ долларидан ошганлиги қайд этилди.
Бундан ташқари, икки мамлакат ўртасида маданий-гуманитар соҳасидаги ҳамкорлик ҳам ривожланиб, таълим, фан, технология, маданият ва санъат соҳаларида бу яққол кўринади.
Икки томонлама кўп қиррали ҳамкорликни, хусусан қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларидаги алоқалар, иқтисодий ва инвестиция лойиҳаларини кенгайтириш ҳамда ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш, биродарлик алоқаларини ўрнатишда парламент ёрдам кўрсатишига эътибор қаратилди.
Йиғилиш якунида қўшма ташаббусларнинг амалий ижросини таъминлаш мақсадида парламентлараро мулоқотни фаоллаштиришга келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот совриндорлари маълум бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг