Ўзбекистонликларнинг Таиландга сафарлари 2,3 баробарга ошди
Иллюстратив фото
Таиландга туристик мақсадларда борувчи ўзбекистонликлар сони 2,3 баробарга ортди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар қилди.
Қўмита маълумотларида келтирилишича, 2025 йилнинг январь май ойларида жами 16,6 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Таиландга сафар қилган.
Қайд этилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 9,2 минг нафарга ёки 2,3 баробарга ошган. Фуқароларимиз орасида хорижга чиқиш имкониятларининг кенгайгани, авиақатновлар сонининг ортгани ва Таиланднинг виза тартибларидаги енгилликлар бу ўсишнинг асосий омилларидан бири бўлди.
Январь май ойларида Таиландга борган Ўзбекистон фуқароларининг сафар мақсадлари асосан саёҳат бўлган. Шу мақсадда давлатга 14 701 нафар ўзбекистонлик борган. Шунингдек 1 761 нафар фуқаро қариндошларни йўқлаш учун Таиландга сафар қилгани маълум бўлди.
Бундан ташқари, 60 нафар хизмат юзасидан, 25 нафар даволаниш ва 8 нафар ўқиш мақсадлари билан қилинган сафарлар қайд этилди.
Аввалроқ 2025 йилнинг январь май ойларида жами 15,8 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Вьетнамга сафар қилгани тўғрисида хабар қилгандик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг