Ўзбекистонликлар Россияда уй сотиб олиш борасида фаоллашди
Россияда 2024 йил сентябрдан бери кўчмас мулк бозорида чет эллик харидорлар иштирокида олди-сотди шартномаларининг сони ортган. Умумий кўчмас мулк савдоларнинг 20 фоизи чет элликлар ҳисобига тўғри келмоқда. Бу ҳақида «Известия» нашри маълумот берди.
Унга кўра, кўчмас мулкларни энг кўп харид қилаётган чет эллик харидорлар орасида Ўзбекистон, Белоруссия, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ҳамда Абхазия фуқаролари ўрин олган.
Сўнгги ҳисоб-китобларга кўра, умумий битимларнинг 15 фоизи Ўзбекистон фуқаролари ҳисобига тўғри келган. Шунингдек, Белоруссия 21 фоиз, , Қозоғистон 18 фоиз, Тожикистон ва Туркманистон 10 фоиз, ҳамда Хитой фуқаролари 2 фоиз кўрсаткич билан умумий савдо ҳажми улушига эга чиққан.
Таъкидланишича, харидларнинг 65 фоизи 20 миллион рублгача бўлган хонадонлардан иборат бўлган. 20 миллиондан 50 миллион рублгача бўлган нархлардаги хонадонлар 21 фоизни, 50 миллион рублдан қиммат баҳоланган уйлар хариди эса 14 фоизга тенг бўлган.
Маълумот учун, кўчмас мулк харид қилаётган чет эл фуқароларининг асосий харид ҳудуди Москва шаҳри бўлиб, умумий савдо ҳажмининг 65 фоизи кўрсатгичдаги олди-сотдилар шу ҳудудга тўғри келган. Ундан кейин Москва вилоятида 15 фоиз, Санкт-Петербург шаҳрида эса 10 фоиз кўчмас мулк харидлари қайд этилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Шимол ёғдуси — мўжиза эмас даҳшат. Қуёшда X тоифали кучли чақнаш содир бўлди
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг