Ўзбекистонликлар 8 ойда суғурта учун 7,7 триллион сўм сарфлади
2025 йилнинг январь август ойларида 7,7 триллион сўмлик суғурта хизматлари кўрсатилган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Унда айтилишича, суғурта хизматлари ҳажмида энг катта улушни бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш, автотранспорт воситалари ва бошқа транспорт турларини суғурталаш, юк ва мулкни суғурталаш ва бошқалар эгаллаган. Юқоридаги хизматларнинг улуши 81 фоизни ташкил қилган.
2025 йилнинг январь август ойларида қайта суғурталаш хизматлари 13,9 фоизни, ҳаётни суғурталаш бўйича хизматлар улуши эса 5,1 фоизни ташкил этган.
Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,7 триллион сўмга ошган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Исроил зарбалари оқибатида Ғазода 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг