Ўзбекистонлик талаба чаён заҳарини уни нобуд қилмасдан олувчи қурилма яратди

16:16 02 Март 2026 Илм-фан
600 0

Термиз давлат педагогика институти Биология факультети 3-босқич талабаси Феруза Тўхтамуродова чаён заҳарини уни нобуд қилмасдан олувчи қурилма яратди. Бу ҳақида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.

Унда айтилишича, сўнгги йилларда саратон касаллиги билан оғриш ҳолатлари ортиб бормоқда. Манбаларда чаён заҳри таркибидаги хлоротоксин моддаси рак ҳужайралари ўсишини секинлаштиришда, нейротоксинлар эса асаб касалликларини даволашда қўлланиши мумкинлиги қайд этилган. Чаёнлар экологик мувозанатни сақлашда ҳам муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.

Авваллари заҳар олингач, чаёнлар нобуд бўлар эди. Феруза Тўхтамуродованинг қурилмаси эса электростимуляция усули асосида бир чаёндан бир неча марта заҳар олиш имконини беради. Бу эса биомодда танқислигини камайтириш ва фармацевтика соҳасида янги имкониятлар яратишга хизмат қилади.

Маълумотларга кўра, чаён заҳри хорижда 12 минг долларгача, Ўзбекистонда эса ўртача 5 минг доллар атрофида нархланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?