Ўзбекистонлик математиклар Хитойдаги турнирда 6 та медаль қўлга киритди
Фото: Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
«II Халқаро математика ёзги оромгоҳи – 2024»да Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларининг барчаси совринли ўринларни қўлга киритди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Фан олимпиадаларини ўтказиш ва иқтидорли ўқувчиларни саралаш бошқармаси хабар берди.
Хитойда халқаро йиғинда иштирок этаётган математика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси интеллектуал оромгоҳ қатнашчилари ўртасида ўтказилган халқаро олимпиадада 1 та кумуш ва 5 та бронза медални қўлга киритди.
Мазкур халқаро тайёргарлик иккинчи марта ХХР томонидан ташкил қилинган бўлиб, жорий йил 11-22 июль кунлари Англиянинг Бат шаҳрида ўтказиладиган 65-Халқаро математика олимпиадаси олдидан ўзига хос синов вазифасини бажармоқда.
Маълум қилинишича, Ахтамов Озодбек (10-синф) кумуш, Бобоқулов Асадбек (академик лицей 1-босқич талабаси), Ғаффаров Расулбек (9-синф), Суюнова Мадина (11-синф), Зоҳиджонов Элбек (9-синф) ва Жайловов Тўлқин (9-синф) бронза медалига эга чиқишди.
Маълумот учун айтиш мумкинки, ушбу интеллектуал оромгоҳ 15 июнь – 3 июль кунлари бўлиб ўтди. Пекин шаҳрида дунёнинг 31 мамлакатидан 340 га яқин терма жамоа аъзолари ва тренерлари «II Халқаро математика ёзги оромгоҳи – 2024»да иштирок этишди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг