Ўзбекистонлик ҳакам «Челси» иштирокидаги ўйинда ишлайдиган бўлди, аммо…
Ҳозирда Америка Қўшма Штатларида давом этаётган Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик ҳакамлар ҳам фаол иштирок этмоқда. Хусусан, тажрибали рефери Илгиз Танташев навбатдаги учрашувга тайинланди.
Унга кўра, Илгиз Танташев ва Андрей Сапенко 5 июль куни бўлиб ўтадиган мусобақанинг 1/4 финал учрашувида ишлайди. Мазкур беллашувда Бразилиянинг «Палмейрас» ва Англиянинг «Челси» жамоалари ўзаро тўқнаш келади.
Учрашув ҳакамлари таркиби қуйидагича шаклланган: бош ҳакам — Алиризо Фағони (Австралия), қанот ҳакамлари — Антон Шетинин ва Эшли Бечим (иккиси ҳам Австралиядан), захира ҳаками — Илгиз Танташев (Ўзбекистон) ва захира ҳаками ёрдамчиси — Андрей Сапенко (Ўзбекистон).
Маълумот учун, Илгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бунгача Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида учта ўйинда фаолият олиб борди. Жумладан, у мусобақанинг гуруҳ босқичидаги «Флуминенсе» — «Боруссия Дортмунд» ва «Интер» — «Ривер Плейт» жамоалари ўртасидаги баҳсларда бош ҳакам сифатида ишлади. Бундан ташқари, «Интер Маями» — «Порту» ўйинида эса захира ҳаками сифатида фаолият юритди.
Шу тариқа, Илгиз Танташев бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар жаҳон миқёсидаги йирик турнирда ўз салоҳияти ва тажрибасини кўрсатишда давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Тошкентда дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар ўртасида ХІХ халқаро мини-футбол турнири ташкил этилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг