Ўзбекистонлик чавандоз Абу-Дабидаги мусобақада биринчи ўринни эгаллади
Жорий йилнинг 11–15 февраль кунлари Абу-Дабида дунёдаги энг муҳим ва нуфузли турнирлардан бири — халқаро CSI5* от спорти мусобақаси расмий тарзда бошланди. Унда дунёнинг энг яхши чавандозлари тўпланган бўлиб, иштирокчиларнинг маҳорати халқаро майдонда синалмоқда.
Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Баҳромжон Газиев CSI2* Al-Khail Square Cup тоифасида биринчи ўринни эгаллади. У баландлиги 130 см бўлган тўсиқлар дастурида барча рақибларини ортда қолдирди.
. Газиевдаги аниқлик, тезлик ва техник устунлик кучли рақобатчиларини ортда қолдиришга имкон берди.

Ушбу мусобақада Германия, АҚШ, Италия, Бразилия, Греция ва бошқа давлатлардан келган 60 дан ортиқ кучли чавандозлар иштирок этди. Баҳромжон Газиевнинг ғалабаси Ўзбекистоннинг халқаро майдонда юқори даражадаги рақобатбардошлигини яна бир бор тасдиқлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг