Ўзбекистонга Туркия фуқаролари кўпроқ қайси мақсадда ташриф буюряпти?
2025 йилнинг январь—апрель ойларида Ўзбекистонга Туркиядан келган туристлар сони сезиларли даражада ошди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Қайд этилишича, ушбу давр мобайнида 49,4 минг нафар Туркия фуқароси мамлакатимизга туризм мақсадида ташриф буюрган. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 18 минг нафарга, яъни 57,4 фоизга кўпдир.
Туркия фуқароларининг Ўзбекистонга келишига турли мақсадлар сабаб бўлган. Жумладан, 19 минг 462 нафар киши хизмат сафари доирасида келган. Сайёҳлик мақсадида келганлар сони 16 минг 260 нафарни ташкил этди. Шунингдек, 13 минг 407 нафар туркиялик қариндошларини йўқлаш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Қолаверса, 154 нафар фуқаро тижорат ишлари учун келгани қайд этилган. Ўқиш мақсадида келганлар сони 123 нафарни, даволаниш учун келганлар эса 20 нафарни ташкил этган.
Умуман, Туркиядан келаётган меҳмонлар сони ортиб бораётгани мамлакатимиз туризм соҳасидаги фаолиятнинг кенгайиб бораётганини кўрсатади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг