Ўзбекистонга ноёб кўчма лаборатория олиб келинди

Фото: ССВ Матбуот хизмати
Ўзбекистонга илк бор кўчма мобиль ПЗР лабораторияси олиб келинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Германия халқаро ҳамкорлик жамияти ва OPASCA GmbH кўмагида юртимизга келтирилган ушбу кўчма мобиль ПЗР лаборатория бир суткада 1,5 минг кишида коронавирусга ПЗР текширувини амалга ошириш имконини беради.
Мазкур замонавий техника воситалари ёрдамида ПЗР тести натижаларини 1 соат муддатда олиш мумкин. Электр энергияси бўлмаган вазиятларда ҳам 6 соатгача хизмат кўрсата олади.
Маълумотларга кўра, мобиль ПЗР лабораторияси дастлабки фаолиятини Самарқанд вилоятининг чекка ва аҳоли сони кўп бўлган ҳудудларидан бошлаши кутилмоқда. Фуқаролар мазкур лабораторияда коронавирусга бепул тест топширадилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг