Ўзбекистондан Кувайтга 1 тонна мева экспорт қилинди
Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини янги бозорларга йўналтиришда навбатдаги қадамни ташлади. Бухоро туманидаги “National Agroforte” компанияси ҳамда Кувайтнинг “Star Fruit Co.” компанияси ўртасидаги келишув асосида Кувайтга 1 тонна ўзбек мевалари етказиб берилди.
Маълумот учун, Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчихонаси кўмагида маҳаллий компаниялар билан ҳам қатор ҳамкорлик ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, “Javed & Majed Co” ва “Agricultural Food Products Co” компаниялари билан дудланган гўшт, пишлоқ, олма, қовун, анор ва тарвуз каби маҳсулотларни етказиб бериш юзасидан музокаралар олиб борилмоқда.
Шу тариқа, Ўзбекистон маҳсулотлари Кувайт бозорида ҳам ўз ўрнини топа бошламоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг