Ўзбекистонда журналистлар ва айрим блогерлардан иборат «Медиа пул» ташкил этилади

17:28 15 Декабрь 2020 Ҳужжатлар
2291 0

Ҳукуматнинг давлат органлари фаолиятини ёритиш учун ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишни такомиллаштиришга доир қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Лойиҳага кўра, 2021 йил 1 февралдан бошлаб:

давлат идоралари фаолиятини доимий ёритиб бориш ҳамда амалга оширилаётган лойиҳаларни жамоатчиликка тезкор ва тушунарли етказиб бериш орқали ташкилотнинг ижобий имижини шакллантиришга доир вазифаларни амалга ошириш жараёнида ҳамкорликда ишловчи журналист ва фойдаланувчилар сони юқори бўлган блогерлардан иборат «Медиа пул» ташкил этилади;

журналистларнинг аккредитация қилиш тўғрисидаги ёзма ва электрон мурожаатлари давлат идоралари томонидан тегишли мурожаат олинган кундан бошлаб кўпи билан уч иш кунида кўриб чиқилади;

давлат идоралари ўзларининг жамоатчилик кенгашлари фаолияти ва аъзолар рўйхатини қайта кўриб чиқади ва жамоатчилик кенгашлари таркибига камида бир нафардан фаол журналист ва/ёки блогерни киритади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар ва мобил мессенжерларнинг мониторинги натижасида аниқланган давлат идоралари фаолиятига тааллуқли, аҳолининг кенг қатлами онгига салбий таъсир кўрсатувчи материал ва маълумотларга давлат идораларининг тезкор муносабат билдириш муддати бир кун қилиб белгиланади;

давлат идоралари ҳар чоракда камида бир марта оммавий ахборот воситалари ва блогерлар учун очиқ бўлган матбуот конференциялари, брифинглар ташкил этиш ва интервьюлар, савол-жавоблар ўтказиш йўли билан жамоатчиликка доимий ҳисобот бериб боради;

давлат идораларининг турли даражадаги раҳбарлари “Facebook”, “Twitter”, “Instagram”, “Telegram” каби кўплаб фойдаланувчиларга эга ижтимоий тармоқлар, мессенжерларда ўз расмий саҳифаларини очади ва уларни белгиланган тартибда верификация қилиш чораларини кўради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер