Ўзбекистонда янги қўшма лойиҳа расман иш бошлади

07:52 05 Декабрь 2021 Жамият
585 0

Адлия вазирлигида Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) ҳамда Ҳуқуқни ривожлантириш халқаро ташкилоти (IDLO) билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган «Ўзбекистонда тижорат медиациясини йўлга қўйиш: COVID-19га нисбатан чора» қўшма лойиҳасини ишга туширишга бағишланган тадбир ташкил қилинди.

Маълумот учун: лойиҳа мақсади тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш муносабати билан келиб чиқадиган низоларда иштирок этиш учун профессионал медиаторларни тайёрлаш, медиация соҳасида ваколатли органлар салоҳиятини оширишдир. Лойиҳа жорий йилнинг 16 февраль куни Адлия вазирлиги билан IDLO ўртасида имзоланган ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандуми доирасида амалга оширилмоқда.

Тадбир гибрид шаклда ташкил қилиниб, унда IDLO, ЕТТБ, Тошкент давлат юридик университети, Юристлар малакасини ошириш маркази, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент медиация маркази, Нотариал палата, миллий ва хорижий экспертлар ҳамда профессионал медиаторлар иштирокида Ўзбекистонда тижорат медиациясининг истиқболлари муҳокама қилинади.

Лойиҳа доирасида бир қатор тадбирлар, хусусан тижорат медиациясини ривожлантириш учун узоқ муддатли стратегияни, медиаторлар фаолиятида фойдаланиши мумкин бўлган ҳужжатларни (медиация жараёни баённомалари, медиаторлар ахлоқ қоидалари, медиаторларни ўқитиш қўлланмалари), махсус веб-саҳифани, тижорат медиаторлик тренерларини тайёрлаш учун ўқув модулини, электрон ўқув курсларини, тижорат медиацияси бўйича жамоатчиликни хабардор қилиш режасини ишлаб чиқиш ва бошқалар режалаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?