Ўзбекистонда Татаристон маданият кунлари бошланди
Татар халқи таниқли рассом Чингиз Ахмаров суратлари билан нафақат Ўзбекистоннинг, балки бутун дунё халқларининг сўнмас меҳр-муҳаббатини қозонган. Қолаверса, Рим Гениатуллин, Галия Измайлова ва бошқалар каби фан, сиёсат, иқтисодиёт, маданият ва санъат соҳасидаги кўплаб таниқли кишиларни халқимиз катта ҳурмат билан тилга олади.
Мана шу дўстликнинг яна бир исботи сифатида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида Татаристон маданият кунларининг очилиш маросими бўлиб ўтди ва икки халқ санъат усталарининг концерт дастури бўлиб ўтди.
Маданият кунларининг очилиш маросимига бағишланган тантанали тадбирда татар маданий маркази фаоллари, Ўзбекистондаги татарлар, дипломатлар, жамоат арбоблари, маданият ва санъат ходимлари иштирок этди.Театр фойесида бадиий-амалий санъат кўргазмаси, шоир ва ёзувчиларнинг китоблари тақдимоти, санъаткорлар билан ижодий учрашувлар бўлиб ўтди.
Юлдуз ЎРМОНОВА, “Халқ сўзи“
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг