Ўзбекистонда сўнгги бир ойда 700 мингдан ортиқ йўл ҳаракати қоидабузарлиги аниқланди

11:37 20 Август 2025 Жамият
75 0

Фото: Иллюстратив фото

Ўтган ой давомида юртимизда йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатлари кескин ошди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, 15 июль — 15 август кунлари орасида жами 707 мингта қоидабузарлик қайд этилган.

Шу давр мобайнида:

85 мингга яқин транспорт воситаси жарима майдончасига жойлаштирилган;

153 минг нафар фуқаро автомашина, велосипед ёки аравачаларини назоратисиз қолдиргани учун огоҳлантирилган ва улар билан тушунтириш ишлари олиб борилган.

Шунингдек, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва тирбандликларни олдини олиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилган. Жумладан:

18 700 та йўл белгиси, 270 та светофор ўрнатилган, 772 минг кв. метр йўл чизиғи чизилган, 580 та кўтарилган пиёдалар йўлаги ташкил этилган, 7 100 та светофор таъмирланган;

фуқаролар ва ташкилотлар томонидан ноқонуний ўрнатилган шлагбаум ҳамда тақиқловчи белгилар туфайли ёпилган 18 та кўчада ҳаракат қайта тикланган.

ИИВ маълумотига кўра, кўрилган чоралар натижасида ўтган ойга нисбатан йўл-транспорт ҳодисалари 41,3 фоизга камайган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?