Ўзбекистонда сифатсиз маҳсулот ҳақида хабар бергани учун пул тўлаш таклиф қилинмоқда
Ўзбекистонда мажбурий талабларга жавоб бермайдиган маҳсулотлар ҳақида маълумот берган фуқароларни моддий рағбатлантириш тизимини жорий этиш таклиф қилинди. Мос қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Ҳужжатга кўра, агар иқтисодий операторлар муомалага киритилган маҳсулот белгиланган талабларга жавоб бермаслигини билса, бу ҳақда 10 кун ичида бозор назорати органига хабар қилиши шарт.
Шунингдек, оддий фуқаролар ҳам тегишли маълумотни тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлади. Қонунга кўра, улар моддий жиҳатдан рағбатлантирилиши мумкин.
Маълумот келиб тушгандан сўнг бозор назорати органи 5 кун ичида иқтисодий операторни хабардор қилиши керак.
Лойиҳага мувофиқ, масъул идоралар 4 ой ичида фуқароларни моддий рағбатлантириш тартибини тасдиқлайди. Шунингдек, 6 ой мобайнида етказилган маънавий зарар миқдорини аниқлаш методикаси ишлаб чиқилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг