Ўзбекистонда расмий такси ҳайдовчилари қанча даромад олмоқда?

14:03 18 Август 2024 Иқтисодиёт
612 0

Ўзбекистонда Солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграциялашган такси агрегаторлари сони 142 тага етди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, аввал норасмий ишлаб келган ярим миллион нафардан ортиқ фуқаро (576,1 минг нафар) йўловчи ташиш соҳасида ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида расман рўйхатдан ўтган. Улардан 361 минг нафардан ортиғи агрегаторлар орқали хизмат кўрсатади, бу март ойидаги кўрсаткичларга нисбатан икки баробар кўп.

2024 йил бошидан 15 августгача агрегаторлар орқали 166 миллиондан ортиқ қатнов учун 3 триллион сўмлик фискал чек берилди. Тўловларни фискаллаштириш ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчиларнинг даромадлари ҳақида маълумот олиш имконини беради.

Уларнинг даромади қуйидагича тақсимланган:

  • 125,6 минг нафари —1 миллион сўмгача;
  • 104 минг нафари — 1-5 миллион сўм;
  • 45,3 минг нафари — 5-10 миллион сўм;
  • 78 минг нафари — 10-50 миллион сўм;
  • 7,6 минг нафари — 50-100 миллион сўм.

171 нафар ҳайдовчининг даромади 100 миллион сўмдан ошган.

Бундан кўринадики, ҳар учинчи ҳайдовчининг ойлик даромади 1 миллион сўмдан ошмайди.

Бир марталик йўловчи ташишнинг ўртача нархи — 18 003 сўм.

Ўзини банд қилган ҳайдовчиларнинг 39,5 фоизи 30 ёшгача бўлган, 33,8 фоизи 30 ёшдан 50 ёшгача бўлганлар, 6,7 фоизини эса 50 ёшдан юқори бўлган кишилар ташкил этади.

Таксичилик учун энг кўп фойдаланилаётган автомобиллар Nexia (22, 3 фоиз), Cobalt (19,7 фоиз), Lacettiдир (16,4 фоиз). Ундан кейинги ўринларда Spark (13,2 фоиз), Matiz (9,7 фоиз), Tracker (0,9 фоиз), Malibu (0,7 фоиз) ва бошқа автомобиллар бор.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?