Ўзбекистонда қонуний такси бозори ҳажми 3 трлн сўмга етди

18:13 16 Август 2024 Иқтисодиёт
855 0

Солиқ қўмитасининг ахборот тизимлари билан интеграциялашган такси агрегаторлари сони 142 тага етди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.

Улардан 136 та компания майдан август ойининг ўрталарига қадар маълумотлар базаларига уланган. Апрель ойида 6та такси хизмати, жумладан «Yandex Go» вa «Uklon» солиқ органлари тизимлари билан интеграция қилинганди.

15 август ҳолатига кўра, фискал чекларнинг умумий суммаси 3 трлн сўмни ташкил этди. Сафарнинг ўртача нархи — 18 003 сўм.

Йил бошидан буён агрегаторлар орқали 166 млндан ортиқ қатнов амалга оширилган. Шундан 18,3 млни дастлабки икки ойга тўғри келади. Уларнинг қарийб 75%и нақд пулда тўланган бўлса, банк карталари тўловларнинг тўртдан бир қисмини ташкил этган.

Ҳозирда 361 минг нафардан ортиқ ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчи агрегаторлар орқали хизмат кўрсатмоқда, бу март ойидаги кўрсаткичларга нисбатан 2 баробар кўп. Учдан бир қисмидан ортиғи (142,6 минг нафар) 30 ёшгача бўлган фуқаролардир.

Ҳар учинчи ҳайдовчининг ойлик даромади 1 млн сўмдан ошмайди. Яна 104 минг таксичи 1−5 млн сўмдан олади. 2%га яқини (7,6 минг нафари) ойига 50 млн сўмдан ортиқ даромад олади, 171 нафарини эса 100 млн сўмдан ошди.

Август ойи ўрталари ҳолатига кўра, Ўзбекистонда йўловчи ташиш соҳасида ўзини ўзи банд қилганлар 576,1 минг нафар ёки июль ойининг бошига нисбатан 46 минг нафарга кўп. Йил бошидан буён бу кўрсаткич қарийб икки баробарга ошди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?