Ўзбекистонда қишки спорт турлари кенг миқёсда ривожлантирилади(Видео)

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Ўзбекистон Республикаси Президенти 2020 йилнинг 4 февралида “Қишки спорт турларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга имзолади.
Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан Бўстонлиқ туманида “Чимён экстрим — 2020” қишки экстремал спорт турлари бўйича фестиваль ўтказилди.
Фестиваль доирасида слалом, бордер-кросс ва ски-кросс шаклларида чанғичилар ва сноубордчилар ўртасида уюштирилган мусобақалар жуда қизиқарли баҳсларга бой бўлди.
Унда турли ёш тоифасида беш ёшдан ўттиз ёшгача бўлган йигит-қизлар беллашди. Якунда энг яхши кўрсаткични қайд этган спортчилар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Шунингдек, журналистлар ўртасида ҳам қор устида волейбол мусобақаси ташкил этилди. Ижодкорлар баҳси жуда шиддатли кечди. Якунда “Матбуотчилар” жамоаси биринчи, МТРК ва интернет сайтларидан тузилган жамоа иккинчи, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги жамоаси учинчи ўринни қўлга киритди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг