Ўзбекистонда «Олима аёллар»га эътибор қай даражада?
Аёллар ва қизларнинг илм-фан билан тўлақонли фойдаланишларига тенг имкониятлар яратилиши, шунингдек хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш мақсадида БМТ Бош Ассамблeяси томонидан қабул қилинган «Тараққиёт мақсадларидаги фан, тeхника ва инновациялар» тўғрисида рeзолюцияда 11 фeврал – Халқаро илм-фан соҳасидаги хотин-қизлар куни деб эълон қилинган.
Инновацион ривожланиш вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузованинг қайд этишича, вазирлик томонидан ўтган йили эълон қилинган «Олима аёллар» ташаббускор илмий лойиҳалар танлови ҳам айнан хотин-қизларнинг илм-фандаги ўрнини мустаҳкамлашга қаратилган. Мазкур танлов натижаларига кўра ҳозирги кунда жами 8 млрд. 467.5 миллион сўмлик 16 та лойиҳа молиялаштирилди.
2020 йилнинг 1 июнидан 1 сентябригача Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури ва Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Швеция элчихонаси кўмагида Ўзбекистон олима аёллари учун илмий-тадқиқот фаолият сифатини ошириш ва халқаро журналларда илмий мақолаларни нашр этиш маҳоратини ошириш бўйича тренинглар ўтказилди. Тренингларда қатнашиш учун танлов доирасида 250 дан ортиқ аризалар келиб тушди, улардан 51 киши танлаб олинди. Тренинг ва семинарлар (илм-фан соҳасидаги ютуқлари учун уч маротаба Scopus мукофоти совриндори иқтисодчи-олим, Рауф Салаходжаев томонидан олиб борилди.
Жорий йилнинг 23 январь куни Инновацион ривожланиш вазирлигида қизлар учун энг йирик халқаро технологик танлов – Technovation Girls Uzbekistan дастурининг янги мавсуми очилди. Ҳозирда Technovation Girls Uzbekistan дастури бўйича қизлар таълим олмоқдалар. 3 ой (февраль – апрель) давом этадиган машғулотлар Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида онлайн тарзда ўтказилмоқда.
Ҳозирда стартап лойиҳалар танловларида ҳамда хорижий давлатларга стажировкага юборилаётган ёш олимлар орасида ҳам аёл ва қизларнинг сонини кўпайтириш бўйича чоралар кўрилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг