Ўзбекистонда маҳаллалар инфратузилмасини такомиллаштиришга 20 трлн сўм йўналтирилади

12:06 17 Февраль 2026 Ҳужжатлар
373 0

Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»

Жорий йилнинг 16 февраль куни Президентнинг «Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш» йилида устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурлари ва «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича давлат дастури тўғрисида»ги ПФ–22-сон фармони қабул қилинди. Ҳужжат билан маҳаллани ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган устувор ислоҳотларнинг асосий йўналишлари белгиланди.

Хусусан, маҳаллаларда 10 мингдан зиёд ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш лойиҳаларини ишга тушириш орқали қўшимча 100 мингта янги иш ўрнини яратилади. Маҳаллалар инфратузилмасини такомиллаштиришга 20 трлн сўм маблағ йўналтириб, уларга Янги Ўзбекистон қиёфаси олиб кирилади.

Шунингдек, касбларни ривожлантириш бўйича устувор ислоҳотлар амалга оширилади. Жумладан, 2026/2027 ўқув йилидан 7 та ҳудудда илғор касбий маҳорат техникумларида «Касблар шаҳарчалари» ташкил этилади. Улар орқали мактаб ўқувчиларини замонавий касбларга йўналтирилади.

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб техникумларда стипендия тўлаш амалиётини йўлга қўйилади. Бундан ташқари, ҳудудларда 24 та малакани баҳолаш марказларини ташкил этиб, меҳнат бозорида тан олинадиган сертификат беришни жорий этиш.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?