Ўзбекистонда кўпроқ пенсия олиш учун нималар қилиш керак?
Пенсия жамғармаси фуқароларга пенсияни режалаштириш бўйича тавсиялар берди.
Жамғарма ҳозирда аксарият одамлар ўз келажагига эътиборсиз қараб, пенсия ёшига етганда афсусланиб қолаётганини маълум қилди. Бунинг асосий сабаби иш стажини етишмаслиги, ойлик маош миқдорининг камлиги билан изоҳланади.
Жамғарма фуқаролар ўзи учун қулай ва молиявий барқарор кексаликни таъминлашда имкон қадар эрта ҳаракат бошлаш лозимлигини эслатди.
“Пенсияни режалаштириш молиявий режалаштиришнинг асосий жиҳати ҳисобланади. Бу фуқароларга нафақат кексаликда молиявий ёрдам беради, балки келажакка ишонч бағишлайди”, дейилади манба изоҳида.
Жамғармага кўра, пенсияни самарали режалаштиришнинг бир қатор усуллари мавжуд.
Биринчидан, фуқаролар доимий иш стажига эга бўлиш учун расмий даромад келтирадиган корхона, ташкилот ёки муассасаларида меҳнат шартномасига асосан фаолият юритиши керак.
Иккинчидан, норасмий равишда меҳнат фаолияти юритаётган фуқаролар ўзини ўзи банд қилган ҳолда мунтазам равишда ижтимоий солиқларни тўлаш орқали иш стажига эга бўлиб бориши лозим.
Учинчидан, пенсия қонунчилигига оид маълумотлар билан мунтазам равишда хабардор бўлиш зарур.
Тўртинчидан, расмий олаётган иш ҳақига эътибор қаратиш керак. Бунда, пенсия ёшига етгунга қадар охирги ўн йиллик меҳнат фаолиятидаги ойлик иш ҳақларидан пенсия ҳисобланишини инобатга олиш муҳим.
Бешинчидан, фуқаролар иш берувчиларидан ўз иш стажи тўғрисидаги маълумотларини рақамлаштиришни талаб қилишлари, меҳнат фаолияти юритмаётган фуқаролар эса Бандлик бўлимларига меҳнат дафтарчаларидаги маълумотларини рақамлаштиришни сўраб мурожаат қилишлари лозим. Шунда ўз маълумотларини Оnе-ID орқали кўриш мумкин бўлади.
Жамғарма фуқаролар шундай тартибда меҳнат фаолиятини олиб борса, улар пенсия ёшига етганда, қилган меҳнати эвазига давлат томонидан молиявий таъминот кафолатланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг