Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Муҳаммад Рафиқов вафот этди
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, санъат арбоби, «Дўстлик» ордени соҳиби Рафиқов Муҳаммад Муҳиддинович вафот этди.
Муҳаммад Рафиқов вилоят телевидениеси ташкил топган кундан яъни, 1994 йил март ойидан буён режиссёр сифатида фаолият кўрсатиб, кўплаб кўрсатувлари, шунингдек, ижро этган роллари билан телетомошабинлар эътиборини қозонди.
Жумладан, «Бобур» телефильмида Шайбонийхон, «Амир Музаффархон»да Музаффархон, «Ҳаким ва ажал» видеофильмида Ибн Сино, «Имом ал-Бухорий» сериалида Ал-Бухорий, «Соҳибқирон» сериалида Амир Темур, «Шайтанат» видеофильмида Абдураҳмон табиб, «Қўқон шамоли» фильмида Шайх ул-Ислом каби 50 дан ортиқ образларни маҳорат билан ижро этди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг