Ўзбекистонда картошка нархи тушди

19:44 15 Ноябрь 2021 Иқтисодиёт
2490 0

Ўзбекистонда сўнгги бир ярим ой ичида биринчи марта картошка нархи арзонлашди. Бу ҳақда "Kun.uz" хабар берди.

Қайд этилишича, ўтган ҳафта давомида ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархлари 10 фоизга арзонлашган.

2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида 2021 йил ҳосили картошкасининг ўртача улгуржи нархлари динамикаси ўтган йилгига ўхшаш бўлди. 

Бир ҳафта ичида, 2021 йил 14 октябрдан 21 октябргача ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархлари 3500 сўмдан 5000 сўм/кг га, яъни 43 фоизга ошди. Кейинги икки ҳафтада картошканинг ўртача улгуржи нархлари бир хил даражада сақланиб қолди.

2021 йил 21 октябрда Ўзбекистон парламентининг юқори палатаси «Солиқ кодексига бир қатор маҳсулотлар, жумладан, картошкани олиб кириш ва сотишда қўшилган қиймат солиғини (ҚҚС) бекор қилишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонунни маъқуллади. Мазкур ҳужжатга мувофиқ, 2021 йил 10 октябрдан 31 декабргача юқорида кўрсатилган товарларни олиб кириш ва сотиш ҚҚСдан озод қилинган.

2021 йил 4-11 ноябрь кунлари Ўзбекистонда картошканинг ўртача улгуржи нархлари 5000 сўмдан 4500 сўмга тушди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?