Ўзбекистонда июль ойида янги автомобиль сотувлари рекорд даражада ошди
Фото: Архив сурат
2025 йил июль ойида Ўзбекистон автомобил бозорида сотувлар сезиларли ошди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (ИТИМ) хулосасида маълум қилинди.
Маълумотларга кўра, ушбу ойда 116,8 мингта автотранспорт воситаси сотилган. Бу июнь ойига нисбатан 27 фоизга кўп бўлиб, 2024 йил январидан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
ИТИМ экспертларига кўра, енгил автомобиллар сегментидаги ўсиш аҳоли харид қобилияти тикланаётганини ва талабнинг ҳудудлар бўйича кенгаяётганини кўрсатмоқда.
Жами енгил автомобиллар сотуви қарийб 100 мингтага етди, бу ўтган ойга нисбатан 25 фоиз кўпдир. Энг катта ўсиш Тошкент вилоятида (51%), Наманган вилоятида (49%) ва Хоразм вилоятида (40%) қайд этилди.
Бирламчи бозорда ҳам ижобий динамика кузатилди. Яъни, июль ойида янги енгил автомобиллар сотуви 38,2 фоизга ошиб, 38,4 мингтага етди.
Шу жумладан, маҳаллий ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар ҳали ҳам бозорда устувор ўринни эгаллаб, 32,9 мингта сотув билан 38,6 фоиз ўсиш қайд этди.
Чет элда ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар сотуви ҳам ўсиш қайд этиб, 5,4 мингтага етди. Бу июнь ойига нисбатан 35,8 фоиз кўпдир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг