Ўзбекистонда илк маротаба ITга бағишланган театр фестивали бўлиб ўтади

17:51 13 Апрель 2024 Жамият
769 0

25-30 апрель кунлари Маданият вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, IT таълим уюшмаси ҳамда Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри ҳамкорлигида мамлакатимизда илк маротаба «XXI аср болалари» биринчи халқаро болалар театрлари+IT фестивали бўлиб ўтади.

Мазкур фестивални ўтказишдан мақсад маданият ва IT соҳаларини бирлаштириш, келажак авлод тарбияси ва шахс камолотида ижодий салоҳиятни ривожлантиришдан иборат.

Қолаверса, замон талабларидан келиб чиққан ҳолда, театр саҳналарида долзарб мавзулардаги асарларни яратиш, замонавий компьютер технологияларидан оқилона фойдаланган ҳолда бадиий жиҳатдан юксак спектакллар намойиш этиш муҳим бўлиб қолди.

Фестивалда Ўзбекистон, Озарбайжон, Грузия, Беларусь, Кипр, Қалмоғистон Республикаси (Россия) давлатларидан 60 га яқин ижодкорлар иштирок этади.

Дастурдан расмий очилиш маросими, ОАВ иштирокида халқаро матбуот анжумани, IT мавзусига бағишланган спектакллар намойишлари, ижодий давра суҳбатлари, фотосессиялар ўрин олган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?