Ўзбекистонда илк бор ҳарбийлар ўртасида дзюдо бўйича 42-жаҳон чемпионати ташкил этилмоқда
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Дзюдо спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўгрисида"ги 2022 йил 20 июндаги ПҚ-286-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда Халкаро ҳарбий спорт кенгашининг 2024 йил учун календарь режасига мувофик, 2024 йил 14-20 октябрь кунлари Ўзбекистонда илк бор ҳарбийлар ўртасида дзюдо бўйича 42-жаҳон чемпионати ташкил этилмоқда.
Мудофаа, Спорт, Маданият ва Ташқи ишлар вазирликлари, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон дзюдо федерацияси, "Саховат спорт сервис" МЧЖ спорт мажмуаси хамкорлигида ўтказилаётган ушбу чемпионатда дунёнинг 30та мамлакатидан 400га яқин ҳарбий спортчилар, делегатсия раҳбарлари ва ҳакамлар, шунингдек Халкаро дзюдо федерацияси вакили жаноб Йоханнес Даксбекер ва катор мартабали меҳмонлар ташриф буюрган. Ушбу нуфузли чемпионатдан кўзланган асосий мақсад, Қуролли Кучларимизнинг дунё армиялари ўртасидаги нуфузини янада ошириш ва мустаҳкамлаш, ёшлар орасида дзюдо спорт турини оммалаштириш оркали соглом турмуш тарзини таргиб этишдан иборат.
Спорт мусобақалари пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги "Саховат спорт сервис" спорт мажмуасида бўлиб ўтмоқда. Ҳарбий спортчилар 2 та йўналишда (яккалик ва гуруҳ) 144 та медаллар жамламаси учун (яккаликда 64 та, гурух баҳсларида 80 та) қизғин кураш олиб борадилар.
Мазкур чемпионатга Ўзбекистон миллий терма жамоа аъзолари жами 38 нафар (яккаликда 18 нафар, жамоавийда 20 нафар) спортчилар билан иштирок этади.
Халқаро ҳарбий спорт кенгашига дунёнинг 140 мамлакати кирган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ушбу ташкилотга 1991 йилдан аъзо бўлган.
Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, Халқаро ҳарбий спорт кенгаши 1948 йили 18 февраль куни ташкил этилган бўлиб (штаб квартираси Брюссель ш.), жаҳондаги нуфузи бўйича Халкаро Олимпия қўмитаси ва халқаро университетлар спорт федератсиясидан кейинги ўринда туради. Мазкур нуфузли ташкилот томонидан ҳар йил олимпия ва ҳарбий амалий спорт турлари бўйича жаҳон чемпионатлари ва тўрт йилда бир маротаба Бутунжаҳон армия ўйинлари (армия олимпиадаси) бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги спортчилари бокс, дзюдо, волейбол, триатлон, регби, таэквондо, енгил атлетика каби спорт турларида мунтазам равишда иштирок этиб, муносиб ўринларни эгаллаб келмокдалар.
Жумладан, 2019 йил Бутунжаҳон армия ўйинлари (Хитой, 9-ўрин, 109 мамлакат ичида), 2021 йил бокс бўйича ЖЧ (Москва, 2-ўрин), 2022 йил - дзюдо бўйича ЖЧ (Франция, 1-ўрин), 2024 йил тажвондо бўйича ЖЧ (Корея Республикаси, 1-ўрин), 2024 йил волейбол бўйича ЖЧ (Эрон Ислом Республикаси, 3-ўрин).
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Зуллисонайн шоир нега саройдан бош олиб кетган эди?
- Иродани қандай мустаҳкамлаш мумкин?
- Хивада сайёҳлик йўналишлари кўпаяди
- ТДСИ Туркиянинг нуфузли университети билан ҳамкорликни йўлга қўйди
- “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё ёш етакчилар конференцияси: Барқарор сув ҳаракати парадигмасини ўзгартириш” мавзусида Тошкент шаҳрида ўтказилади
- Ўзбекистон қонунчилигида 1 ноябрдан нималар ўзгаради?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг