Ўзбекистонда ҳарорат -13 даражагача пасайиши кутилмоқда

13:06 26 Январь 2026 Жамият
259 0

Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»

«Ўзгидромет» 26-30 январь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Прогнозларга кўра, 26 январда Ўзбекистон бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Навоий вилоятининг шимолий ҳудудларида баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундузи 5-10 даража илиқ атрофида бўлади.

27-28 январь кунлари Россия ҳудудларидан нам ва нисбатан совуқ ҳаво массалари кириб келади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир ёғади, қорга айланади) бўлади. 29-30 январь кунлари эса ҳаво массалари шарққа томон силжийди, республиканинг марказий ва шарқий ҳудудлари бўйича баъзи жойларда бир оз қор ёғиши мумкин.

Ушбу кунларда ҳарорат аста-секин кечалари 2-5 даража совуққача, кундуз кунлари 3 даража совуқ-2 даража илиққача, шимолда кечалари 8-13 даража совуққача, кундуз кунлари 3-8 даража совуққача пасаяди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор.

Тошкент шаҳрида 26 январда ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво ҳарорати кундузи 7-9 даража илиқни ташкил этади. 27 январь куни кечга томон ёмғир ёғиши мумкин. 28-29 январда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади. 29 январга келиб ҳарорат кечалари 1-3 даража совуққача, кундуз кунлари 0-2 даража илиққача пасаяди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер