Ўзбекистонда энг арзон паловни қаерда тайёрлаш мумкин?
Миллий статистика қўмитаси 2026 йилнинг январь ойи ҳолатига кўра 1 килограмм палов тайёрлаш учун зарур бўлган маҳсулотлар қийматини ҳудудлар кесимида маълум қилди.
Қайд этилишича, ушбу миқдордаги паловни пишириш учун энг кам харажат қилинадиган ҳудуд Қорақалпоғистон (98 234 сўм) бўлса, энг қиммати Тошкент шаҳридир (116 128 сўм).
Қуйида мазкур нархлар ҳудудлар кесимида:
- Қорақалпоғистон Республикаси – 98 234 сўм;
- Андижон вилояти – 106 160 сўм;
- Бухоро вилояти – 107 931 сўм;
- Жиззах вилояти – 109 666 сўм;
- Қашқадарё вилояти – 111 922 сўм;
- Навоий вилояти – 109 697 сўм;
- Наманган вилояти – 108 617 сўм;
- Самарқанд вилояти – 112 930 сўм;
- Сурхондарё вилояти – 111 624 сўм;
- Сирдарё вилояти – 104 256 сўм;
- Тошкент вилояти – 112 607 сўм;
- Фарғона вилояти – 115 413 сўм;
- Хоразм вилояти – 107 027 сўм;
- Тошкент шаҳри – 116 128 сўм.
Бир килограмм палов учун керакли маҳсулотлар:
- кунгабоқар ёғи – 0,3 л;
- пиёз – 300 гр;
- мол гўшти – 700 гр;
- сабзи – 1 кг;
- гуруч – 1 кг;
- нўхат – 100 гр;
- зира – 10 гр;
- ош тузи – 20 гр.
Таъкидлаш жоиз, юқоридаги рақамлар ҳудудларда сотилаётган бир килограмм паловнинг нархига тўғри келмайди. Уларда палов тайёрлаш ва бошқа хизматлар ҳақи ҳам қўшиб ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг