Ўзбекистонда энг арзон паловни қаерда тайёрлаш мумкин?

Иллюстратив фото
Миллий статистика қўмитаси 2025 йилнинг июль ойи ҳолатига кўра 1 килограмм палов тайёрлаш учун зарур бўлган маҳсулотлар қийматини ҳудудлар кесимида маълум қилди.
Қайд этилишича, ушбу миқдордаги паловни пишириш учун энг кам харажат қилинадиган ҳудуд Қорақалпоғистон (98 728 сўм) бўлса, энг қиммати Тошкент шаҳридир (117 694 сўм).
Қуйида мазкур нархлар ҳудудлар кесимида:
Қорақалпоғистон Р. – 98 728 сўм;
Андижон вилояти – 105 602 сўм;
Бухоро вилояти – 108 499 сўм;
Жиззах вилояти – 110 184 сўм;
Қашқадарё вилояти – 111 700 сўм;
Навоий вилояти – 110 044 сўм;
Наманган вилояти – 109 119 сўм;
Самарқанд вилояти – 113 470 сўм;
Сурхондарё вилояти – 111 276 сўм;
Сирдарё вилояти – 105 751 сўм;
Тошкент вилояти – 113 678 сўм;
Фарғона вилояти – 115 034 сўм;
Хоразм вилояти – 106 585 сўм;
Тошкент шаҳри – 117 694 сўм.
Бир килограмм палов учун керакли маҳсулотлар:
кунгабоқар ёғи – 0,3 л;
пиёз – 300 гр;
мол гўшти – 700 гр;
сабзи – 1 кг;
гуруч – 1 кг;
нўхат – 100 гр;
зира – 10 гр;
ош тузи – 20 гр.
Таъкидлаш жоиз, юқоридаги рақамлар ҳудудларда сотилаётган бир килограмм паловнинг нархига тўғри келмайди. Уларда палов тайёрлаш ва бошқа хизматлар ҳақи ҳам қўшиб ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг