Ўзбекистонда BYD автомобиллари ишлаб чиқарилади
Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро қўмитанинг 6-йиғилиши доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов ва Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитасининг сиёсий-ҳуқуқий комиссияси котиби Гуо Шенгкун ҳамраислигида умумий қиймати 1 млрд. долларга тенг 100 дан зиёд муҳим ҳужжатларни имзолаш тўғрисида келишувга эришилди.
Илон Маск бир неча йил олдин берган интервьюсида BYD истиқболлари ҳақида нима деб ўйлайсиз деб берилган саволга кулиб юборди. Мана бугун Хитой автогиганти табассум қилиш вақти келди. У Хитойда Teslaни ортда қолдирди. У 2025 йилга келиб биринчи ўринга кўтарилиш режаси билан капитализация бўйича дунёдаги уч йирик автомобиль компаниясига айланaди. Ва кечагина Ўзбекистонда BYD ишлаб чиқаришни ташкил этиш тўғрисида битим имзоланди.
BYD савдосининг ўсиш суръати йилдан-йилга юзлаб фоизни ташкил этади ва бизнинг мамлакатимиз нафақат янги энергия манбаларида автомобилларга глобал ўтишнинг иштирокчиси бўлиши мумкин, балки буни глобал лидер билан биргаликда амалга ошириши мумкин. Шундай қилиб, маҳаллий ишлаб чиқарувчи UzAuto нафақат илғор ишланмалар, балки юқори технологияли саноат ишлаб чиқаришини бошқаришнинг замонавий тамойиллари билан ҳам танишиш имкониятига эга бўлади.
Ушбу воқеа мамлакатимиз учун тарихий аҳамиятга эга. У тез ўсиб бораётган Leap Frog (оралиқ босқичларни четлаб ўтиб, кескин ўсиш) тамойили бўйича Ўзбекистон автомобилсозлик саноатининг ишлаб чиқариш ютуқларининг ривожланиши туфайли амалга оширилди. 2018 йилдан бери компания ишлаб чиқариш ҳажмини 3 баробар оширишга ва энг янги технологияларни жорий этиш ва энг замонавий автомобиль моделларини тўлиқ циклда ишлаб чиқаришга эришди.
«Ўзавтосаноат» АЖ бошқарув раиси Шавкат Умурзаков ушбу воқеани шарҳлар экан, шуни алоҳида қайд этади: «Дунёда RND янги ҳамкоримиз билан таққосланадиган заводлар кам. Ҳеч шубҳа йўқки, бизда аллақачон янги BYD технологияларини ўзлаштириш учун мутахассислар ва иқтидорли ёшлар етарли. Автомобилсозлик саноатининг мультипликатив таъсирини ёдда тутиш керак: ҳисоб-китобларга кўра, автомобилсозликдаги битта иш ўрни турдош соҳаларда 7та иш ўрнини яратади. Ва бу рақам янги иш ўринларини яратишга келганда янада юқорига кўтарилади. UzAuto ва BYD альянси нафақат саноатни, балки умуман иқтисодиётни ривожлантиришнинг янги босқичи ҳисобланади.
Шуниси эътиборга лойиқки, BYD учун бу аслида чет элда ишлаб чиқаришни кенгайтиришнинг биринчи тажрибаси, шунинг учун хитойликлар шерик танлашга жуда эҳтиёткорлик билан ёндашдилар. Натижада, бир неча йиллардан бери турғунлик ҳукм сураётган жаҳон автомобиль бозори фонида компаниянинг рекорд даражадаги ўсиш суръатлари туфайли танлов UzAutoга тушди. Бундан бир неча кун олдин Ўзбекистон автомобиль заводи постсовет ҳудудининг етакчиси сифатида тан олинганлиги рамзий маънога эга.
UzAuto учун бундай улкан лойиҳани амалга ошириш натижаси Ўзбекистонда BYD автомобилларининг тўлиқ цикли (CКД: штамплаш, пайвандлаш, бўяш, йиғиш) ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўлади. Бундан ташқари, келишув шартлари маҳсулотларни маҳаллийлаштириш дастурини ўз ичига олади - кейинги босқичларда двигателлар, электродвигателлар, шунингдек автомобиль аккумукяторлари учун батареялар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ташкил этилади.
Жорий йилнинг тўртинчи чорагидан бошлаб, ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш дастурини босқичма-босқич амалга ошириш мақсадида, Ўзбекистонда BYD автомобилларининг «Синов савдоси» доирасида бозорни ўрганиш дастури ишга туширилади. Ушбу босқични амалга ошириш учун BYD Auto маҳаллий бозор учун автомобилларини, шу жумладан ахборий-кўнгилочар тизим тилини (рус, ўзбек) мослаштиради.
Шубҳасиз, автомобилсозлик саноатининг юқори мультипликациясини ҳисобга олган ҳолда, ишлаб чиқаришнинг янги йўналиши муқаррар равишда бошқа тегишли турдош тармоқларнинг ривожланишига олиб келади ва ушбу лойиҳада иштирок этадиган юқори даражадаги мутахассисларга бўлган талаб ёш авлодга кўплаб соҳаларда сифатли таълим олишга туртки беради.
Замонавий транспорт воситаларидан ташқари, Ўзбекистонда янги энергия манбаларида автомобиллар ишлаб чиқариш ҳам юқори малакали инженерлар сонининг ўсишига, техника фанларининг ривожланишига, шунингдек, бошқарув маданиятини халқаро стандартларга мувофиқ ўсишига туртки беради.
BYD Auto Industry Co., Ltd. ("Build Your Dreams") – BYD Co Ltd трансмиллий компаниясига тегишли корхона бўлиб, у янги энергия манбаларидан (NEV) фойдаланган ҳолда транспорт воситаларини ишлаб чиқаради. Компания 30дан зиёд автомобиль ва бутловчи қисмларни ишлаб чиқарадиган заводга, Р&Д марказлари эга бўлиб, НEW савдоси бўйича дунёда 1-ўринни эгаллайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг