Ўзбекистонда 6 ойда болаларга нисбатан 60 та зўравонлик содир этилган
Иллюстратив фото
2025 йилнинг дастлабки 6 ойи давомида болаларга нисбатан 60 та зўравонлик содир этилган. Бу ҳақда Болалар омбудсмани томонидан амалга оширилган ярим йиллик ишлар ҳисоботида келтирилган.
Қайд этилишича, интернет тармоғи мониторингида бола ҳуқуқларининг бузилишига оид 185 та ҳолат аниқланди ва тегишли давлат органлари билан ҳамкорликда текширилиб, болаларга нисбатан содир этилган 60 та зўравонлик ҳолатлари юзасидан 16 та жиноят иши ҳамда 22 та маъмурий иш қўзғатилган.
Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакил номига келган 885 та мурожаат кўриб чиқилди. (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 47 фоизга ошган). 20 та мурожаат (2,3 фоиз) вояга етмаган шахслар томонидан йўлланган.
Таъкидланишича, Болалар омбудсмани 2025 йилнинг биринчи ярмида 21 та шахсий қабул ўтказиб, қабуллар давомида 87 нафар фуқаро мурожаати кўриб чиқилган.
Шунингдек, ота-онаси ва бошқа яқинлари берган мурожаатлар бўйича 5 нафар бола хориждан Ўзбекистонга олиб келинишига, 1 нафар бола ўз юртига, Россия Федерациясига қайтарилишига эришилган.
Россиянинг турли ҳудудларида қаровсиз қолиб кетган 16 нафар болага бўлиб турган шаҳарларида барча зарур шарт-шароитлар таъминланиб, сўнг Ўзбекистонга қайтарилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг