Ўзбекистонда 17та турдаги монополия бекор қилинади
Хусусийлаштириш дастури доирасида давлат улуши мавжуд корхоналар 6 баробарга (ҳозирги 2,3 мингтадан 360 тага) камаяди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди дастурида маълум қилди.
Унга кўра, 17 турдаги давлат монополияси бекор қилиниб, уларга хусусий сектор кенг жалб этилади.
Умуман, келгуси йилларда фақат магистрал энергия ва транспорт тармоқлари, давлат бошқаруви ва хавфсизлиги билан боғлиқ соҳалар давлат тасарруфида қолади. Бу борада, 2030 йилга қадар иқтисодиётда нодавлат сектор улушини 85 фоизга етказиш асосий мақсадбўлади.
Бизнесни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорларга эркин фаолият юритиши учун энг қулай шароитлар яратишни бундан буён ҳам давом эттирилади.
Сўнгги олти йилда иш ҳақига солиқ юки 2 баробар камайтирилди, қўшилган қиймат солиғи 20 фоиздан 12 фоизга туширилди. Кўплаб чеклов ва тўсиқларни олиб ташлаш ҳисобига, корхоналар сони 2 марта ошди. Шу билан бирга, савдо, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида яширин иқтисодиёт улуши 50 фоиздан юқори бўлиб қолаётгани сир эмас.
Ҳозирги кунда 5,5 миллион фуқаро норасмий секторда банд. Шу боис, расмий сектор – нолегал фаолиятдан афзал ва манфаатли бўлиши учун барча зарур шароитларни яратилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг