Ўзбекистон жаҳонга деярли 54 миллион АҚШ долларлик майиз экспорт қилди
Ўзбекистон 2025 йилнинг январь-май ойларида 53,6 миллион АҚШ доллари қийматида 40 364 тонна қуритилган узум (майиз) экспорт қилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки беш ойида Ўзбекистон майизни асосан Хитой, Қозоғистон, Россия, Туркия ва Ироқ каби давлатларга экспорт қилган.
Хусусан, Хитойга 9 851 тонна, Қозоғистонга 8 878 тонна, Россияга 3 023 тонна, Туркияга 2 111 тонна ва Ироққа 1 546 тонна қуритилган узум етказиб берилган.
Шунингдек, бошқа бир қатор давлатларга ҳам жами 14 955 тонна қуритилган узум экспорт қилинган.
Эслатиб ўтамиз, қуритилган узум Ўзбекистоннинг анъанавий экспорт маҳсулотларидан бири бўлиб, унинг ташқи бозордаги улуши йилдан-йилга ошиб бормоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг