Ўзбекистон вакили Юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Божхона конвенцияси Ижроия кенгашига сайланди

17:03 10 Февраль 2023 Дунё
705 0

Жорий йилнинг 9 февраль куни 1975 йилдаги Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини (TIR) қўллаган ҳолда Юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Божхона конвенцияси Ижроия кенгашига сайлов бўлиб ўтди.

77 давлат мазкур конвенциянинг иштирокчилари бўлиб, БМТнинг Женевада жойлашган Европа иқтисодий комиссияси мазкур халқаро тузилманинг котибияти ҳисобланади. Сайловда 58 аъзо-давлат қатнашди ва Ижроия кенгашнинг 9 янги аъзоси учун овоз берилди.

Мамлакатимизнинг Женевадаги Доимий ваколатхонаси маълумотига кўра, Ўзбекистон томонидан Ижроия кенгаш аъзолигига Давлат божхона қўмитаси вакили Элёр Ҳакимов номзоди тавсия қилинган. Овоз бериш натижаларига кўра, у БМТнинг транспорт ва божхона бошқаруви соҳасидаги ушбу нуфузли органига 2023-2024 йилларга бўлган муддатга сайланди. Шу билан бирга, Элёр Ҳакимов Юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Божхона конвенциясининг Маъмурий қўмитаси раислигига ҳам бир овоздан тасдиқланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?