Ўзбекистон ва Ветнам ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтирииш учун музокаралар бўлди

Ветнам Социалистик Республикасига ташриф доирасида Ханой шаҳрида Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ҳамда Ветнам саноат ва савдо вазири Нгуен Хонг Ден ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.
Суҳбат чоғида савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳаларда ҳамкорликни чуқурлаштириш, саноат кооперацияси ривожлантириш ва транспорт-логистика соҳасида ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, томонлар сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Ветнам ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми икки баробар ошганини қайд этдилар. Бу борада ҳали ишга солинмаган катта имкониятлар мавжудлиги инобатга олиниб, Божхона соҳасида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги Битимни кўриб чиқиш ва тузишни тезлаштириш бўйича келишувга эришилди. Бундан ташқари, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва номенклатурасини диверсификация қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида Қўшма Ишчи гуруҳ тузиш масаласи келишиб олинди.
Энг самарали логистика йўналишларини ишлаб чиқишни назарда тутган ҳолда транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунлари бўйича томонлар муҳокама қилинган лойиҳалар доирасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга тайёрлигини билдирдилар, шунингдек, Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Ветнам Ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ва қўшма бизнес-форумни ўтказишга келишиб олдилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг