Ўзбекистон ва Венгрия парламентлараро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 10 сентябрь куни Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Орал Атаниязова Венгрия Миллий мажлиси раиси ўринбосари Иштван Якаб билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Кейинги йилларда икки томонлама парламентлараро алоқалар сезиларли даражада фаоллашгани таъкидланди.
Таълим, фан ва соғлиқни сақлаш ҳамда экология соҳаларидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Мазкур йўналишларда ўзаро тажриба алмашишни кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдорлик билдирилди.
Икки томонлама мулоқотни илгари суришда парламентлараро ҳамкорлик гуруҳлари муҳим ўрин тутиши таъкидланди. Шу нуқтаи назардан Олий Мажлис Сенатида фаолият юритаётган Венгрия Миллий мажлиси билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳнинг изчил фаолияти қайд этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг