Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги Шартномани ратификация қилиш қонуни муҳокама қилинди
Фото: Юнус Бўриев, Ҳақберди Асқаров /«Халқ сўзи»
Сенатнинг учинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги Шартномани (Душанбе, 2024 йил 18 апрель) ратификация қилиш ҳақида”ги Қонун кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий фаолиятида Марказий Осиё давлатлари, яъни қўшни мамлакатлар билан алоқаларни яхшилаш, дўстона муҳитни мустаҳкамлаш ҳамда ўзаро ҳамкорликни янада юқори даражага олиб чиқиш масалалари алоҳида ўрин тутади.

Мазкур Шартнома Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2024 йил 18 апрелда Тожикистон Республикасига давлат ташрифи доирасида Душанбе шаҳрида имзоланган. Шартнома икки давлат ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини янги – иттифоқчилик даражасига олиб чиқишга қаратилган.
Ушбу ҳужжат халқаро ҳуқуқ нормаларига амал қилган ҳолда минтақавий можароларни тинч йўл билан ҳал этиш, давлат чегараларини демаркация қилиш бўйича ҳамкорликни давом эттириш, сув-энергетика соҳасида ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш, парламент дипломатиясини ривожлантириш ва ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш каби йўналишлардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришни назарда тутади.

Шунингдек, иқтисодий, инвестициявий, фан-техника, маданият, таълим, спорт ва туризм соҳаларида ҳамкорликни чуқурлаштириш, терроризм, экстремизм ва трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Ушбу Қонун Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга, минтақада тинчлик ва хавфсизликни таъминлашга хизмат қилади.
Муҳокама якунида Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.





Фото: Юнус Бўриев, Ҳақберди Асқаров /«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг