Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома кучга кирди

13:05 31 Март 2025 Сиёсат
172 0

Фото: Президент матбуот хизмати

Музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ҳузурида ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасида Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартноманинг кучга кириши ҳақидаги баённомани имзоладилар ва ратификация ёрлиқларини алмашдилар.

Шартнома ўтган йили 18 апрель куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги икки томонлама саммитда имзоланган эди.

Ҳужжат ратификация ёрлиқлари алмашилган кундан эътиборан кучга киради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?