Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект кўргазмасига ташриф буюрди
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев биргаликда "AlmatyFair.ai" рақамли технологиялар ва сунъий интеллект кўргазмасига ташриф буюрдилар.
Давлат раҳбарларига мазкур соҳалардаги илғор ечимлар ва инновацион ишланмалар ҳақида ахборот берилди.
Қозоғистон Президенти ташаббуси билан ташкил этилаётган "Alem.ai" сунъий интеллект марказининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Alem.ai - сунъий интеллект соҳасида мутахассисларни ўқитиш, стартапларни ишга тушириш ва илмий тадқиқотларни амалга ошириш учун платформа.
Етакчилар Марказий Осиёдаги энг йирик технопарклар бирлашмаси - "Central Asian Innovation Hubs" ("Astana Hub" ва "IT Park Uzbekistan") фаолияти билан ҳам танишдилар.
Президентлар рақамлаштириш соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма IT маҳсулотларини яратиш, сунъий интеллект ва илғор ахборот технологиялари соҳасидаги миллий стратегияларни ўзаро боғлаш муҳимлигини таъкидладилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг