Ўзбекистон ва Беларусь парламентлараро муносабатлари янги босқичга кўтарилмоқда
6 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги парламент делегацияси Беларусь Республикаси Миллий Мажлиси Вакиллар палатаси раиси Владимир Андрейченко билан учрашди.
Мулоқот давомида Ўзбекистон–Беларусь ҳамкорлиги, хусусан парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва тадбиркорлик соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари диққат марказда бўлди.
Таъкидланганидек, икки томонлама муносабатларда парламентлараро мулоқот муҳим ўрин тутади. Икки давлат парламент вакилларининг МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси ва Парламентлараро иттифоқ каби халқаро парламент ташкилотлар доирасидаги фаол ҳамкорлиги эътироф этилди.
Парламент аъзолари олий даражада эришилган келишувлар ижроси устидан парламент назоратини таъминлаш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга ошириш лозимлиги таъкидланди.
Бундан ташқари, Минск шаҳрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон – Беларусь бизнес доиралари ва тадбиркор аёллар биринчи бизнес-форуми, унда тадбиркор аёлларнинг фаол иштироки масалалари муҳокама қилинди. Ушбу форум аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришига, мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича янги таклифларни муҳокама қилиш ва ишлаб чиқиш учун самарали майдонга айланишига умид билдирилди.
Шунингдек, томонлар маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш борасида ҳам фикр алмашишди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг