Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ футболчиси Николай Ширшов ҳаётдан кўз юмди
Ўзбекистон терма жамоаси собиқ аъзоси Николай Ширшов 48 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди. Манбада футболчининг ўлимининг сабаби ошкор қилинмаган.
Николай Ширшов профессионал футболдаги фаолиятини 1991 йилда бошлаган эди. У пойтахтнинг «Трактор» ва «Пахтакор» клубларида тўп сурган. 1996 — 2005 йилларда Ўзбекистон терма жамоаси шарафини 64 ўйинда ҳимоя қилиб, рақиблар дарвозасига 13 та гол урган. У 1996, 2000, 2004 йилларда ўтказилган Осиё кубоги баҳсларида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган эди.
Николай Ширшов, шунингдек, Россиянинг «Ростов», СКА (Ростов-на-Дону), «Батайск-2007», «Таганрог», МИТОС каби клубларида ҳам ўйнаган. У 2013 йилда фаолиятини якунлаган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг