Ўзбекистон терма жамоаси Ўмон билан дуранг ўйнади
Кеча, 30 август куни Марказий Осиё Футбол Ассоциацияси томонидан ўтказилаётган «CAFA National Cup» мусобақасининг «А» гуруҳи баҳслари старт олди.
Дастлабки баҳс пойтахтимиздаги «ЖАР» стадионида ташкил этилиб, унда Қирғиз Республикаси ва Туркманистон терма жамоалари куч синашди.
Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди. Қирғизларнинг голига Жоэль Кожо муаллифлик қилган бўлса, Туркманистон терма жамоасидан Вепа Жумаев ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Гуруҳдаги иккинчи ўйин эса Олимпия шаҳарчасида жойлашган янги стадионда бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ва Ўмон Султонлиги терма жамоалари ўзаро тўқнаш келди.
Бу баҳс ҳам 1:1 ҳисоби билан якунланди. Меҳмонлар томонидан киритилган гол Насир Ал-Раваҳий ҳисобига ёзилган бўлса, Ўзбекистон терма жамоасининг ягона голига Хожимат Эркинов муаллифлик қилди.
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги ўйинини 2 сентябрь куни Туркманистон терма жамоасига қарши ўтказади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- ICCI 2026: Янги Ўзбекистоннинг қурилиш салоҳияти – ғоялардан кенг кўламли ечимларгача
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг