"Ўзбекистон темир йўллари"нинг соҳага алоқадор бўлмаган активларда иштироки қатъий тақиқланади
Мутасаддиларга темир йўл станциялари ва улар атрофидаги бўш майдонлардан унумли фойдаланиб, комплекс логистика хизматлари ҳамда йирик ишлаб чиқариш лойиҳаларини шакллантириш топширилди.
Соҳада IT аудитини ўтказиб, малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда “Ягона дарча” ахборот тизимини яратиш зарурлиги қайд этилди. Бунда, юк ташиш ҳужжатларини электрон расмийлаштириш, вагонларга GPS ўрнатиш ва онлайн омбор ахборот тизими йўлга қўйилиши лозим.
"Ўзбекистон темир йўллари"нинг носоҳавий активларини сотиш ёки бошқа тармоқларга ўтказиш, сотишдан тушган маблағларни темир йўл инфратузилмасини яхшилашга йўналтириш вазифаси қўйилди. Эндиликда "ЎТЙ"нинг носоҳавий активларда иштироки қатъий тақиқланади.
Шунингдек, мутасаддиларга барча темир йўл кесишмаларини хатловдан ўтказиш ва тартибга солишга топшириқ берилди.
Белгиланган чора-тадбирлар ижроси бўйича "йўл харитаси"ни ишлаб чиқиб, унинг амалга оширилиши юзасидан Президентга мунтазам ахборот киритиб бориш вазифаси қўйилди.
Йиғилиш якунида соҳа учун масъулларнинг ахбороти ва таклифлари тингланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг